Беларус Республикаси ташқи ишлар вазири билан учрашув
2025-06-16 15:20:00 / Янгиликлар
13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Беларус Республикаси ташқи ишлар вазири Максим Риженков билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, дипломатик алоқаларни фаоллаштириш ҳамда ўзаро манфаатли янги имкониятларни аниқлаш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвеститсиявий, маданий-гуманитар ва бошқа устувор соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди. Томонлар мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш, қўшма лойиҳаларни илгари суриш ва минтақавий барқарорликни таъминлашда яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.
2025 йилга мўлжалланган кун тартиби бой ва мазмунли бўлиб, унда халқлар манфаатларига хизмат қилувчи олий ва юқори даражадаги ташрифлар, сиёсий маслаҳатлашувлар ва турли соҳалардаги ишчи гуруҳлар учрашувлари кўзда тутилган.

