Яндекс компанияси раҳбарияти билан IT соҳасида ёшларимизга юқори маошли ишчи ўринларини кўпайтириш борасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2024-02-20 11:10:00 / Янгиликлар

Унда ҳамкорликда ишлашнинг стратегик йўналишлари, компаниянинг Ўзбекистонда рақамли технологиялар соҳасини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, сунъий интеллектни ривожлантириш, электрон ҳукумат йўналишида ҳамкорлик ҳамда IT таълим йўналишида таклифлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонда ёшлар учун яратилган имкониятлар юқори баҳоланди. Жумладан, IT Паркнинг “Zero Risk” лойиҳаси компания раҳбариятида катта қизиқиш уйғотди ва шу мавзуга доир савол-жавоб ўтказилди.
Шу билан бирга, учрашувда Вазир мамлакатимизда аҳоли сонининг ошиб бораётгани, ўз навбатида, улар учун муносиб иш ўринларини яратишни талаб қилишини таъкидлади.
IT маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва масофадан ишлашга бўлган талаб ошди. Шу мақсадда Ўзбекистон меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни масофадан туриб ишлашга ҳамда уларни юқори маошли ишларга жалб қилиш бўйича масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, IT компанияларни қўллаб-қувватлаш, улар учун солиқ имтиёзлари ҳақида қўшимча маълумотлар берилиб, IT таълим йўналишига ҳам катта эътибор қаратилаётгани айтиб ўтилди.
Компания вакиллари Ўзбекистонда IT соҳасида қулай муҳитни ривожлантириш борасида ўз режалари ва долзарб ташаббуслари ҳамда янги лойиҳалар билан ўртоқлашди.

