McKinsey & Company вакиллари билан учрашув ўтказилди
2025-06-13 09:15:00 / Янгиликлар

Ташриф доирасида меҳмонларга Ўзбекистоннинг рақамлаштириш жараёнлари, АКТ инфратузилмаси ва электрон ҳукумат тизими ҳақида умумий маълумотлар тақдим этилди. Рақамли трансформация стратегияси, халқаро ҳамкорлик имкониятлари, шунингдек, Ўзбекистонда инвестиция муҳитининг очиқлиги ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашувнинг асосий қисмида McKinsey & Company компаниясининг катта ҳамкори Ермолаи Солзҳенитсйн ва Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар учрашув давомида технологик ривожланиш, рақамли соҳада халқаро консалтинг хизматларидан фойдаланиш имкониятлари, шунингдек, Ўзбекистон ва МcКинсей ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.
Меҳмонлар Ўзбекистоннинг рақамли ислоҳотларга бўлган қатъий сиёсати ва халқаро ҳамкорликка очиқлигини юқори баҳолади.

