Schlumberger Oil and Gas Technologies B.V. компанияси бош директори раҳбарлигидаги делегация билан учрашув ўтказилди
2025-06-09 10:00:00 / Янгиликлар
2025 йил 5 июнь куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Исламов, вазирлик мутасаддилари ҳамда Schlumberger Oil and Gas Technologies B.V. компанияси бош директори Оливе Ле Пёш бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда бурғилаш ускуналари, қатламларни баҳолаш, ишлаб чиқаришни оптималлаштириш, рақамли технологиялар, соҳада фаолият юритаётган ходимлар малакасини ошириш борасида келгусидаги ҳамкорлик масалалари ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, нефть-газ геологияси ҳамда қидируви, углеводород хомашёси йўналиши, “Ўзбекгеофизика” АЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр алмашилди.

