Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Андижонда
2024-02-15 10:05:00 / Янгиликлар

Айни кунларда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Андижон вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди. Вазир 14 февраль куни Андижон архитектура-қурилиш техникуми қошидаги Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази фаолияти билан танишди.
Марказнинг умумий ер майдони 2,5га ни ташкил этиб, у ерда 300 ўринли ўқув биноси, 300 ўринли ётоқхона ва 150 ўринли ошхона мавжуд. Фуқароларга касб ҳунар сирларини ўргатиш мақсадида марказ 6 та амалиёт устахоналари , 26 та ўқув хонаси, 1 та автобус ҳамда 5 та махсус техника воситалари билан таъминланган.
Марказда ҳозирги кунда 7 та қурилиш соҳасидаги касблар, хусусан, кран машинист (кранчи), строполчи, электрогазпайвандчи, электромонтажчи, дурадгор, сантехника ишлари устаси йўналишлари бўйича 176 нафар тингловчи ўқимоқда


