Ташқи ишлар вазири Тожикистон ташқи ишлари вазири ўринбосари билан учрашди
2024-02-14 11:10:00 / Янгиликлар
2024 йил 13 феврал куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатимизга Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш учун юртимизга ташриф буюрган Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Содиқ Имоми билан учрашди.

Мулоқот давомида томонлар икки томонлама алоқаларнинг кенг кўламли кун тартиби ва истиқболларини муҳокама қилди. Ҳамкорлик барча соҳаларда мисли кўрилмаган суръатлар билан ривожланиб бораётганлиги алоҳида таъкидланди.