Ташқи ишлар вазири Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби билан учрашди
2025-05-15 08:55:00 / Янгиликлар
13 май Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубаничбек Омуралиев билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусларни самарали амалга ошириш, ҳамда минтақавий барқарорлик ва тараққиётга хизмат қилувчи қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
Томонлар, шунингдек, ТДТ доирасидаги ҳамкорликнинг истиқболдаги устувор йўналишларини белгилаш ва Будапешт шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги ТДТ саммитига тайёргарлик масалалари юзасидан фикр алмашдилар.