БААнинг Envirol компанияси билан учрашув.
2025-05-14 08:40:00 / Янгиликлар
13 май куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов БААнинг Envirol компанияси бош директори Элҳам Путанғестани бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Энвирол ўз фаолиятини 2006 йилда Дубайда бошлаган. Envirol Дубай ҳукумати билан кунлик қуввати 500 000 литрдан ортиқ бўлган чиқинди мойларни қайта ишлаш бўйича ташкил топган қўшма корхонадир. Алсеркал гуруҳининг шўъба корхонаси ҳисобланади.
Учрашувда Марказий Осиёдаги биринчи чиқиндидан биоёқилғи ишлаб чиқарувчи заводни Ўзбекистонда қуриш истиқболлари муҳокама қилинди.
Лойиҳани муваффақиятли ва ўз вақтида амалга ошириш бўйича аниқ чоралар белгиланиб, узоқ муддатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.

