Осака шаҳрида Ўзбекистон IT салоҳияти тақдим этилди
2025-05-13 16:40:00 / Янгиликлар

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг ахборот технологиялари соҳасидаги сармоявий ва инсон ресурслари салоҳиятини тақдим этиш, шунингдек, Япония IT компаниялари билан бевосита алоқаларни ўрнатишдир. Тадбирда Япониянинг 20 га яқин компаниясидан 30 дан ортиқ вакил иштирок этди.
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов технология соҳасида халқаро ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади. Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги шериклик илғор ечимлар алмашиш учун янги уфқларни очиб, ҳар икки мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишига хизмат қилиши айтиб ўтилди.
Йиғилишда вазирлик ва IT Par вакиллари IT-соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ривожланган инфратузилма, солиқ имтиёзлари, шунингдек, хорижий инвесторлар учун кенг имкониятлар ҳақида атрофлича сўзлаб берди. IT-мутахассисларни тайёрлаш дастурларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунлари бўйича 15 дан ортиқ компания Ўзбекистоннинг IT салоҳияти ва ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини янада ўрганишга қизиқиш билдирди.


