Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашув
2025-05-13 09:20:00 / Янгиликлар

Самарқандда бўлиб ўтган Марказий Осиё — Европа Иттифоқи саммити ҳар икки минтақанинг тарихий ва маданий алоқаларига янги нафас бағишлагани таъкидланди. Мазкур саммитда ўрнатилган алоқалар икки томонлама манфаатларга асосланган ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар очгани ва айнан шу салоҳиятдан фойдаланиш, халқаро миқёсда ҳамкорликни чуқурлаштиришни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.
Учрашув давомида, таълимдан тортиб яшил энергия ва инновацион технологияларгача бўлган соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар биргаликда минтақавий ва глобал миқёсдаги долзарб масалаларни ҳал этишда фаоллик кўрсатишга ва янги ташаббусларни илгари суришга келишиб олдилар.
Айни пайтда, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда самарали стратегияларни ишлаб чиқиш, шунингдек, минтақавий ва глобал миқёсда барқарорликни таъминлаш йўлида янги имкониятларни яратиш учун қўшма ишлар давом эттирилади.