БАА Ҳукумат ишлари бўйича вазир ўринбосари билан келгусидаги ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича масалалар муҳокама қилинди
2024-01-31 09:10:00 / Янгиликлар
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Бирлашган Араб Амирликларининг Ҳукумат ишлари бўйича вазири ўринбосари Абдулла Лута билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар mGov Award ва “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳалари доирасида эришилган муваффақиятларни алоҳида қайд этиб, келгусида ҳам бу каби лойиҳаларни кенгайтириш ҳамда уларни биргаликда амалга ошириш бўйича масалаларга эътибор қаратди.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда яратилган шароитлар, IT Park томонидан амалга оширилаётган ишлар, солиқ имтиёзлари, IT-компанияларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар ҳақида ахборотлар берилди.
Ўз навбатида, ёш малакали кадрлар учун иш ўринлари яратиш, сунъий интеллект соҳасида таълимни ривожлантириш ҳамда маҳаллий IT-маҳсулотларни экспорт салоҳиятини ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

