“100 миллион ўқувчи” ташаббусини жорий этиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди
2025-05-08 10:40:00 / Янгиликлар

Ташриф доирасида вазир АУТ раҳбарияти ҳамда Аризона давлат университетининг Thunderbird халқаро бошқарув мактаби вакиллари билан уч томонлама ҳамкорлик келишувини имзолади.
Мазкур келишув доирасида Франсис ва Дион Нажафи томонидан бошланган “100 миллион ўқувчи глобал ташаббусини Ўзбекистонда жорий этиш режалаштирилмоқда. Ушбу ташаббус бутун дунё бўйлаб, жумладан, Ўзбекистонда ҳам, инглиз тили қатори ўзбек тилида ҳам бизнес, тадбиркорлик ва етакчилик соҳаларида бепул онлайн таълим олиш имкониятини тақдим этади.
Ташриф давомида Ўзбекистон томони вакиллари глобал миқёсдаги замонавий таълим амалиётларини мамлакатимизга олиб кириш, ёшларнинг рақобатбардош кўникмаларини ривожлантириш ва таълим сифати самарадорлигини ошириш борасидаги стратегик мақсадларни илгари сурди.


