Хитойнинг “Tencent Cloud International” компанияси вакиллари билан келгусидаги манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2024-01-24 10:00:00 / Янгиликлар

Шунингдек, “Tencent Cloud International” компанияси вакиллари томонидан мазкур компаниянинг бугунги кундаги фаолияти бўйича тақдимот ўтказилди.
Жумладан, ушбу компания Хитойнинг дунёга таниқли йирик компанияларидан бири эканлиги ва унинг хизматларидан фақатгина Хитойда эмас, балки бутун дунёда фойланилиши, унинг дунё бўйлаб ваколатхоналари ва яшил энергетика асосида қурилган маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказлари мавжудлиги айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, компания ўзининг мустаҳкам маълумотлар маркази инфратузилмаларидан фойдаланган ҳолда, кенг қамровли булутли хизматлар, катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилиш имконияти, сунъий интеллект, буюмлар Интернети, хавфсизлик ва бошқа илғор технологияларни “ақлли шаҳар” ечимлари билан бирлаштирилаётганлиги таъкидланди.
Сунъий интеллект йўналишида ҳозирги кунда компания бир қатор илғор хизматлар кўрсатишга ўтгани, жумладан молия, таълим, соғлиқни сақлаш, саноат, транспорт, энергетика йўналишларида ўзининг яхлит дастурий ечимлари мавжудлиги ва ушбу йўналишларда хизмат кўрсатаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Маълумот учун: “Tencent Holdings Ltd.” Tencent компанияси 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг Бош офиси Хитойнинг Шенчжен шаҳрида жойлашган. Tencent компанияси дунёдаги энг юқори даромад келтирувчи, мультимедиа, видео ўйинлар, ижтимоий тармоқлар, мусиқа, веб-порталлар, электрон тижорат, интернет хизматлари, тўлов тизимлари, смартфонлар йирик компаниялардан ҳисобланади.



