Ўзбекистон ва Хитой илм-фан соҳасида ҳамкорликни кучайтиради
2024-01-23 13:50:00 / Янгиликлар

Унда томонлар фан ва технологиялар соҳасида ҳозирги кунга қадар амалга оширилган ишларни муҳокама қилиб, ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашдилар.Томонлар музокаралар натижасида қатор келишувларга эришдилар.
Хусусан, Ўзбекистон ва Хитой олимлари ўртасида қўшма илмий лойиҳалар танловининг навбатдаги босқичини ўтказишга келишилди. Бунда томонлар биотехнология, генетика, тиббиёт, муқобил энергетика, материалшунослик, геология каби соҳалардаги тадқиқотларни ҳамкорликда молиялаштиришлари кўзда тутилади. Таъкидлаш жоизки, ҳозирги кунга қадар ҳамкорлик 20 та лойиҳа 27,4 млрд сўм миқдорида молиялаштириб бўлинди. Ҳозирда танловдан ўтган умумий қиймати 18 мрлд сўмлик 20 та лойиҳани молиялаштириш жараёни олиб борилмоқда.
Шунингдек, ўзбекистонлик ёш олимлар учун Хитойнинг илғор илмий муассасаларида стажировка дастурларини ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, бу соҳадаги ишларни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди. Томонлар икки давлат технологик парклари ва инновацион марказлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирдилар.