Германиянинг “Duvenbeck” компанияси бош менежери билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2024-01-17 09:15:00 / Янгиликлар
Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Германиянинг “Duvenbeck” компанияси бош менежери Нилс Гердеманн билан учрашув ўтказди.

Учрашувда дастлаб вазир IT аутсорсинг хизматларини кўрсатишда немис компаниялари билан ҳамкорликда ишлашдан мамнунлигини билдирди.
Шунингдек, IT Park имкониятлари, унда хорижий компаниялар учун яратилган имкониятлар ҳамда солиқ имтиёзлари ҳақида ҳам қўшимча ахборотлар бериб ўтилди.
Ўз навбатида, ёшларга BPOга ўқитиш ҳамда немис тили кўникмаларини ошириш бўйича махсус тренинглар ташкил этиш таклифлари берилди.
Маълумот учун, “Duvenbeck” Европанинг жами саккиз давлатида (Германия, Австрия, Венгрия, Испания, Руминия, Словакия, Полшадан Чехия) ўзининг 36 та марказига эга бўлиб, транспорт ва логистика хизматларининг кенг тармоғини тақдим этиб келмоқда.

