Халқаро ҳамкорлик
2025-04-24 10:00:00 / Янгиликлар

Учрашув бошида томонлар Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларининг юқори динамикасини қайд этишди.
Адлия вазири А. Ташкулов элчи жанобларига икки давлат ўртасида адлия ва ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик, юридик таълим, суд экспертизаси, нотариат, медиация ва давлат хизматлари соҳасида амалга оширилган қўшма лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди.
Уфук Улуташ жаноблари ўз навбатида икки давлат адлия вазирликлари ўртасидаги муносабатларни юқори баҳолаб, уларни янада мустаҳкамлашга қаратилган янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикрлари билан ўртоқлашди.
Учрашув якунида А.Ташкулов 29-30 май кунлари ташкил этилаётган “Tashkent Law Spring” IV Халқаро юридик форумига муҳтарам элчини ҳамда Туркиянинг етакчи ҳуқуқшунос ва олимларини таклиф қилди.

