Россия Ташқи ишлар вазири билан учрашув
2025-04-24 09:50:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар давлат раҳбарлари даражасида эришилган келишувларнинг амалий ижросига алоҳида эътибор қаратдилар.
Музокаралар чоғида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувни чуқурлаштириш ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, таълим, инновация, инфратузилма, минтақавий хавфсизлик каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш истиқболлари кўриб чиқилди. Ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш ва бизнес алоқаларни фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.


