Туркиянинг «Ronesans Xolding» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
2025-04-24 09:30:00 / Янгиликлар

Учрашувда «Rönesans International» компаниясининг ижрочи директори Каан Кемал Экермен ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов ва бошқа масъул вакиллар иштирок этди.
Маълумот учун: Ronesans Xolding бугунги кунда дунё миқёсида фаолият юритаётган етакчи конструкция (қурилиш) ва инвестиция компаниялардан бири бўлиб, у қуйидаги соҳаларда фаолият олиб боради:
Қурилиш ва муҳандислик: савдо марказлари, офислар, соғлиқни сақлаш марказлари, стадионлар, кўприклар, метро линиялари, энергетика иншоотлари ҳамда давлат ва хусусий сектор буюртмалари;
Соғлиқни сақлаш инфратузилмаси: Туркия ва хорижда давлат-хусусий шериклик (PPP) асосида замонавий шифохоналар қуриш ва бошқалар.
Мулоқот давомида томонлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги замонавий тенденциялар, соғлиқни сақлаш инфратузилмасини ривожлантириш, соҳага илғор технологияларни жалб қилиш, замонавий ва юқори самарадорликкар эга кўп тармоқли шифохоналарни қуриш ҳамда соғлиқни сақлаш йўналишида муваффақиятли тажрибалар юзасидан муҳокамалар олиб борди.
Шунингдек, муҳокамалар давомида мамлакатимизда давлат-хусусий шериклик асосида соғлиқни сақлаш соҳасида инфратурилма лойиҳаларини амалга оширишдаги асосий жиҳатлар юзасидан фикр алмашилди.
Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва фикрлар алмашинуви жараёнларини кенгайтиришга келишиб олди.
