Хитой компанияси билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади
2025-04-22 09:50:00 / Янгиликлар

Унда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида махсус дронларни синовдан ўтказиш, маҳаллийлаштириш ва саноатлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида Хитойнинг “Banazen (Shenzhen) Technology Co., LTD” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дронларни мамлакатимиз агроиқтисодий шароитига мослаштириш бўйича амалга ошириладиган ишлар батафсил баён этилди.
Хусусан, дронларни йиғиш цехларини йўлга қўйиш, техник хизмат кўрсатиш марказлари ва ўқув синфларини ташкил этиш, шунингдек, мутахассисларни тайёрлаш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилди.
Таъкидланишича, мазкур лойиҳа натижасида аграр соҳага илғор технологияларни жорий этиш, экологик мувозанатни сақлаш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва энг муҳими — озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи мустаҳкам пойдевор яратилади.
Вазир Иброҳим Абдураҳмонов ўз нутқида Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги қатъий позициясини, қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш ва замонавий технологияларни кенг жорий этишга бўлган сиёсий иродасини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ваколатлари доирасида ушбу ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.
Учрашув якунида лойиҳа бўйича таҳлилий ишларни олиб бориш, шунингдек, истиқболда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.


