“Human Capability Initiative 2025” халқаро форуми
2025-04-15 09:55:00 / Янгиликлар

Саудия Арабистони валиаҳди, бош вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ҳомийлигида ҳар йили ўтказиладиган ушбу нуфузли тадбирда дунёнинг турли нуқталаридан келган иштирокчилар таълим, иқтисодиёт, технология соҳасидаги муаммолар, уларга инновацион ечимлар топишга қаратилган масалаларни муҳокама қилади. Эътиборлиси, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида мазкур нуфузли тадбирга таклиф этилган ягона давлат.
Форумнинг илк кунидаёқ, Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди.
Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Президенти Муҳаммад ал-Жассар билан учрашувимизда ИТБ келажак авлод учун яхшироқ таълим имкониятлари яратишда Ўзбекистон ҳукуматининг ишончли ҳамкори бўлишдан мамнунлигини қайд этди.
Учрашув натижасида Global Partnership for Education (GPE) томонидан таълим соҳасига грант шартномаси имзоланди.
Лойиҳанинг асосий йўналишлари эса қуйидагича:
- республикамиз бўйича 58 та янги инклюзив мактаб қурилиши;
- мактабларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш;
- ўқитувчилар малакасини ошириш бўйича дастурлар;
- инклюзив таълимни ривожлантириш;
- ўқув дастурларини такомиллаштириш;
- мактабгача таълим сифатини ошириш.
Форум ўз ишини давом эттирмоқда.

