Ўзбекистонда ўйинлар яратиш ва ўйин саноатини ривожлантириш билан шуғулланадиган компания директори билан учрашув ўтказилди
2023-12-28 10:30:00 / Янгиликлар

Учрашувда жорий йилнинг 20 декабрь куни Давлат раҳбарининг IT соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши давомида белгилаб берган устувор вазифалари ҳамда келгусида IT корхоналар учун тақдим этиладиган имтиёзлар бўйича маълумотлар берилди.
Ўз навбатида, хорижий корхоналарни Ўзбекистонга жалб қилиш, ёшларнинг малакасини ошириш, IT хизматлар экспортини янада ривожлантириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар тингланди.
Шунингдек, Президент видеоселектор йиғилишида таъкидланганидек, 50 дан ортиқ IT мутахассисини ишли қилган компанияларнинг бир йил давомидаги иш ҳақи харажатини 15 фоизгача қисми қоплаб берилиши, экспортчи корхоналарга четдан эксперт жалб қилиш, халқаро конференцияларда қатнашиш харажатларининг 50 фоизи компенсация қилиниши айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда ўйинлар яратиш ва ўйин саноатини ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

