Жаҳон банки вакиллари билан учрашув
2025-04-11 09:20:00 / Янгиликлар

Унда Жаҳон банки иштирокида амалга оширилиши якунига етаётган “Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш” лойиҳаси муҳокама қилинди.
Хорижий ҳамкор томонидан лойиҳа доирасида эришилган ижобий натижалар ва ютуқлар алоҳида таъкидланиб, мазкур лойиҳанинг банк портфелида энг илғор ўринда эканлиги эътироф этилди.
Шунингдек, мактабгача ва мактаб таълими тизимини янада ривожлантиришга қаратилган янги истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, инновацион ёндашувларни кенг жорий этган ҳолда янги умумтаълим мактаблари барпо этиш ва таълим сифатини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида томонлар таълим соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, илғор тажрибаларни жорий этиш ва ҳамкорликни кенгайтириш борасида ўзаро ҳамфикр эканликларини билдириб, яқин истиқболда ҳамкорлик доирасини янада кенгайтиришга келишиб олдилар.

