SITA Europe компанияси билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
2025-04-02 10:10:00 / Янгиликлар
Транспорт вазири Илҳом Махкамов SITA Europe компанияси президенти Серджио Колелла бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди

Учрашувда мазкур компания билан мамлакатимиз авиатранспорт тармоғини рақамлаштириш, рақамли технологиялар ва транспорт инфратузилмасини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Хусусан, томонлар авиақатновларда йўловчилар ва уларнинг багажига хизмат кўрсатишни автоматлаштирилган Digital Travel биометрик экотизимини яратиш, аэропортларни комплекс бошқариш концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда йўловчи ва багаж маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш платформасини яратиш юзасидан фикр алмашдилар.