Асосий контентга ўтиш

Ўзбекистон IТ-компаниялари халқаро миқёсда кенгайиб бормоқда

2025-04-02 09:50:00 / Янгиликлар

Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT Park Uzbekistan делегацияси Қозоғистонда “OSON” компанияси раҳбарияти билан учрашди.

Учрашувда томонлар Олмаотада ўз ваколатхонасини очган ушбу компаниянинг жорий ютуқларини муҳокама қилдилар.

Мазкур компания Ўзбекистонда муваффақиятли шаклланган IT-экотизим маҳсули бўлиб, унинг Қозоғистондаги кенгайиши Ўзбекистон IT-секторининг халқаро миқёсда ривожланаётганидан далолатдир.

Бу нафақат битта компаниянинг чет эл бозорига чиқиши, балки умуман Ўзбекистон IT-компаниялари ўз фаолиятини кенгайтириб, минтақада етакчи технологик ўйинчиларга айланаётганини кўрсатади.

Учрашув давомида компаниянинг Қозоғистондаги фаолияти натижалари: мижозлар базасининг ўсиши, муваффақиятли лойиҳалар ва минтақада ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланиши ҳақида маълумот берилди.

Бундан ташқари, компания вакиллари 2025 ва 2026 йилларга мўлжалланган стратегик ривожланиш режаси билан ўртоқлашдилар ҳамда компаниянинг келгусидаги режалари тақдимот қилинди. 

188

Ўзбекистон IТ-компаниялари халқаро миқёсда кенгайиб бормоқда