Ҳамкорлик янада мустаҳкамланади
2023-12-15 16:25:00 / Янгиликлар
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Ар-Риёдда Саудия Арабистони Подшоҳлиги Инсон ресурслари ва ижтимоий тараққиёт вазири Аҳмад Сулаймон Ал Ражҳи билан учрашди.

Мулоқот давомида икки мамлакатнинг ижтимоий масалалардаги ҳамкорлигини янада ривожлантириш, ўзбекистонлик малакали ишчиларни Саудия Арабистонининг турли соҳаларида ишга жалб этиш кўламини ошириш ва уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, икки давлат Ҳукуматлари ўртасида 2022 йилнинг 17 август куни Жидда шаҳрида “Ишчиларни ёллаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим” имзоланган.