Асосий контентга ўтиш

Беларус Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув тўғрисида

2025-03-26 09:40:00 / Янгиликлар

2025 йил 25 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Беларус ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Утюпин билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Беларус ташқи ишлар вазирликлари олий даражада эришилган барча келишувларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун яқиндан ҳамкорлик қилаётгани ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, икки ва кўп томонлама кун тартиби муҳокама қилиниб, ҳамкорликнинг ўзаро ишонч, умумий манфаатлар ва амалий натижаларга интилиш асосида ривожланиб бораётгани таъкидлаб ўтилди.

239

Беларус Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув тўғрисида