Вазир Озодбек Назарбеков Россия Федерациясининг МДҲ ишлари, хорижда яшовчи ватандошлар ва халқаро ҳамкорлик бўйича Федерал агентлиги вакилларини қабул қилди
2025-03-25 09:30:00 / Янгиликлар
24 март куни Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Россия Федерациясининг МДҲ ишлари, хорижда яшовчи ватандошлар ва халқаро ҳамкорлик бўйича Федерал агентлиги (Россотрудничества) раҳбари Евгений Примаков ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик, хусусан икки давлат театрларининг ўзаро гастроль сафарларини ташкил этиш, Маданият вазирлиги ва Агентлик ҳамкорлиригида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, таълим, кино соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўз ўрнида, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистон ва Россиянинг маданий соҳадаги ҳамкорлигини юқори баҳолаб, 2024 йилнинг ноябрь ойида Москва шаҳрида ташкил этилган "Ўзбекистон маданияти ва санъати кунлари" тадбирларини мисол келтирди.
Шунингдек, учрашув давомида қайд этилган масалаларга ваколат доирасида ижобий ечим топиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.