Асосий контентга ўтиш

Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди

2025-03-24 11:15:00 / Янгиликлар

2025 йил 20 март куни Хива шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу билан икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказди.

Стратегик шериклик ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш каби муҳим мавзулар кун тартибидан жой олди. 

Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг биринчи йиғилиши баённомасини имзоланиб, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олинди. 

Шунингдек, меҳмонлар ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Хивадаги Ичан қалъа мажмуасига ташриф буюриб, аждодларимизнинг бой маданий-тарихий мероси билан танишдилар. Хиванинг бетакрор меъморчилиги ва жўшқин руҳи халқларимиз ўртасидаги  асрлик муштарак тарих ва дўстлик тимсоли эканлиги яна бир бор таъкидланди. Ташриф давомида ўтказилган конструктив мулоқотлар икки қардош давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

225

Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди