Чехия Республикасининг “Škoda Group” компанияси вакиллари билан транспорт соҳасини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди
2025-03-19 10:25:00 / Янгиликлар

Учрашувда “Škoda Group” компаниясининг савдо бўйича витсе-президенти Роман Соркин ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Хуршед Мустафаев ва бошқа масъул вакиллар иштирок этди.
Маълумот учун: “Škoda Group” — Чехиядаги йирик машинасозлик компанияси бўлиб, асосан транспорт воситалари ва уларнинг компонентларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ҳозирги кунда Š Group таркибига турли йўналишдаги корхоналар киради, жумладан:
Škoda Transportation: Трамвайлар, электровозлар ва бошқа жамоат транспорт воситаларини ишлаб чиқаради.
Škoda Auto: Автомобиллар ишлаб чиқарувчи бўлиб, 1991 йилдан бери Volkswagen Group таркибига киради.
Мулоқот давомида томонлар транспорт соҳасини ривожлантириш, жумладан, темирйўл инфратурилмасини ривожлантиришда ҳамкорлик истиқболлари ва йўналишларини кўриб чиқиш юзасидан муҳокамалар олиб борди. Хусусан:
темирйўл инфратузилмаси ва ҳаракат таркибларини модернизация қилиш;
илғор ва энергия тежамкор технологияларни кенг жалб қилиш;
муваффақиятли халқаро тажрибалардан самарали фойдаланиш;
янги авлод электр поездларини ишлаб чиқариш юзасидан тажриба алмашиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Музокаралар якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда темирйўл соҳасини ривожлантиришда фикрлар алмашинуви жараёнларини кенгайтиришга келишиб олди.
