Ташқи ишлар вазирлигида Бангладеш, Эрон, Индонезия, Малайзия ва Покистон элчилари билан учрашув бўлиб ўтди
2023-12-08 10:30:00 / Янгиликлар
2023 йилнинг 5 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хорижий давлатларнинг Элчилари Муҳаммад Монирул Ислом (Бангладеш), Муҳаммад Али Искандарий (Ерон), Сунарё Картадината (Индонезия), Илҳам Туа Иллиас (Малайзия) ва Аҳмад Фарук (Покистон) билан учрашди.

Ўзбекистоннинг ушбу давлатлар билан таълимдан тортиб савдогача бўлган кўплаб соҳалардаги ҳамкорлигида ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжудлиги қайд этилди. Шунингдек, яқин келажакда давлатлараро алоқаларни истиқболли қўшма лойиҳалар билан янада бойитиш зарурлиги таъкидланди.
