Citibank Истанбулдаги ваколатхонасининг кортпоратив банки билан учрашув
2023-12-07 09:35:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Citibankнинг Истанбулдаги ваколатхонасининг кортпоратив банкинг бўйича директори Жейсон Зуло бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Citibank ўртасида жорий йилнинг сентябр ойида АҚШга юқори даражадаги ташриф чоғида имзоланган Ўзаро англашув меморандумини амалга ошириш бўйича чоралар кўриб чиқилди.
Банк экспертлари Ўзбекистон банк секторининг салоҳиятини юқори баҳоладилар ва халқаро фонд бозорларига чиқиш бўйича бир қатор конструктив таклифлар билан бўлишдилар.
Citibank 1812 йилда ташкил этилган энг йирик халқаро банк бўлиб, молиявий хизматлар соҳасидаги йирик халқаро корпорация – Citigroupнинг бўлинмаси ҳисобланади. 2007 йил март ойидан бошлаб у холдинглар орасида АҚШнинг энг йирик банки сифатида тан олинган. Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритади.

