Ўзбекистон ТИВ раҳбари Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Украина ва Грузия Элчиларини қабул қилди
2023-12-06 11:40:00 / Янгиликлар
2023 йилнинг 5 декабр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги Элчилари Муса Жаманбаев (Қирғиз Республикаси), Бейбут Атамкулов (Қозоғистон), Абдужаббор Раҳмонзода (Тожикистон), Микола Дорошенко (Украина) ва Георгий Чхеидзени (Грузия) қабул қилди.

Йил давомида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш борасида эришилган ютуқлар кўриб чиқилди ва келгуси йил учун асосий устувор вазифалар белгилаб олинди.
Ташқи ишлар вазири Элчиларга жадал суръатларда кенгайиб бораётган умумий кун тартибини янада сезиларли натижалар билан бойитишга бўлган интилишлари учун миннатдорлик бидирди.
