Аграр соҳада ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгиланди
2025-03-14 09:25:00 / Янгиликлар
Унда аграр соҳада икки давлат ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Беларус томонининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича тажрибаси алоҳида эътироф этилди. Элчи Александр Огородников Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавотларнинг сифати ва ўзига хос таъми Беларус компаниялари орасида катта қизиқиш уйғотаётганини қайд этди.
Учрашувда вазир Иброҳим Абдураҳмонов Беларуснинг “Servolux Group” компанияси томонидан Тошкент вилоятида амалга оширилаётган парранда гўшти ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш лойиҳасини шахсан кўздан кечирганини, бундай ташаббуслар ҳар икки давлат учун манфаатли эканини таъкидлади.
Шунингдек, томонлар болалар озуқаси ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, голубика етиштириш, картошкачиликни ривожлантириш ҳамда аграр соҳани механизациялаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.
Музокаралар якунида истиқболли йўналишлар бўйича қўшма лойиҳалар пакетини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.