Асосий контентга ўтиш

Жаҳон банкининг мутахассислар билан мулоқот

2025-03-13 09:20:00 / Янгиликлар

"Қишлоқ аёлларига тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш" лойиҳаси бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

Бош вазир ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Маҳкамова Жаҳон банкининг Ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича катта мутахассис Симон Сотссас ва  портфол бўйича мутахассислар билан мулоқот қилди. 

Учрашув давомида Фарғона ва Жиззах вилоятида амалга оширилаётган "Қишлоқ аёлларига тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш" лойиҳасининг охирги босқичи муҳокама этилди ва муаммолар ўрганилиб, тегишли таклифлар киритилди. 

Шунингдек, музокаралар жараёнида лойиҳанинг якуний қисмига бағишланган Халқаро конференция ва тадбиркор аёллар кўргазмаларини ташкил этиш юзасидан фикрлашилди. Муваффақиятли якунланаётган лойиҳанинг 2-босқичини давом эттириш юзасидан Жаҳон Банки вакиллари томонидан  таклифлар берилди.

119

Жаҳон банкининг мутахассислар билан мулоқот