Икки томонлама ҳамкорлик янада ривожланади
2023-12-04 10:35:00 / Янгиликлар
Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеник ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки давлат ўртасида маданият ва санъат соҳасида фаолият юритувчи педагоглар малакасини оширишда ҳамкорлик қилиш, номоддий маданий мерос лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилди.


