Рақамлаштириш вазири Озарбайжонда “InMerge” инновацион саммити очилиш маросимида иштирок этди
2023-12-04 09:45:00 / Янгиликлар

Тадбир очилишида Озарбайжон Республикаси Президенти ёрдамчиси-иқтисодиёт ва инновациялар масалалари бўйича департамент раҳбари Шахмар Мовсумов, Рақамли ривожланиш ва транспорт вазири Рашад Набиев, Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Элнур Алиев, Аппле компанияси (АҚШ) ҳамасосчиси Стив Возняк, “PASHA holding” раҳбари Жалал Гасимов ва бошқа нуфузли меҳмонлар нутқ билан қатнашди.
Озарбайжон Республикаси расмий вакиллари ўз чиқишларида ушбу мамлакатда рақамлаштириш, инновациялар ва замонавий технологияларнинг ривожланиш ҳолати ва истиқболлари бўйича маълумот берди.
Шу билан бирга, Apple компанияси ҳамасосчиси Стив Возняк ўз чиқишида Apple компаниясининг ташкил этилиши тарихи ва ривожланиши бўйича ахборот бериб, инновация ва АКТ технологияларни ривожлантиришда муҳандислар ва дастурчиларни тайёрлашга катта эътибор қаратишга чақирди.
Шу билан бирга, “Инновациялар экотизларини боғлаш: ўсиш учун минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги давра суҳбатида Ш. Шерматов Ўзбекистонда АКТ соҳасининг ривожланиш истиқболлари ва стратегияси бўйича нутқ сўзлади.

