Грузия Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келмоқда
2025-03-03 18:05:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 4-5 март кунлари Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан мамлакатимизга келади.

Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олган.