Тадбирлар миллий қадриятларимизга мос тарзда ташкил қилинади
2025-02-28 10:45:00 / Янгиликлар

Адиблар боғида шоира Зулфияни хотирлаш тадбирини кенг миқёсда ташкил этиш ва ўтказиш; жойларда “Зулфияхоним издошлари”, “Бу боғлар бир боғлар бўлади ҳали...”, “Бахтим шул ўзбекнинг Зулфиясиман!” номли маънавий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш бўйича вазифалар белгиланди, масъулларга тегишли топшириқлар йўналтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2025-йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қароридан келиб чиқадиган аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Жумладан:
Жойларда байрам муносабати билан “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида ўтказиладиган тадбирларни миллий қадрият ва анъаналаримиз ҳамда бугунги ислоҳотларимизнинг маъно-моҳиятига, Қарор билан тасдиқланган Концепцияда баён этилган асосий йўналиш ва тавсияларга мос ҳолда ташкил қилиш;
“Аёл қадриятлар давомчиси” каби тадбирларни ўтказиш; Жараёнларда мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги сиёсат Наврўз қадриятлари билан ҳамоҳанг эканига урғу бериш, амалий тадбирлар ва тарғибот ишлари давомида охирги пайтларда хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий роли кескин ошгани, бошқарув тизими, илм-фан ва бошқа соҳаларда аёлларнинг сони ортгани, хотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳимояси кучайгани, инсонпарвар ва халқчил сиёсат натижасида ҳаёти ижобий томонга тубдан ўзгарган аёллар ҳақида туркум материаллар намойиш этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

