Ўзбекистон ташқи ишлар вазири мамлакатимиздаги Европа давлатлари дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашди
2023-11-28 09:45:00 / Янгиликлар
2023 йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқи, Болгария, Буюк Британия, Франция, Германия, Испания, Италия, Латвия, Польша, Руминия, Словакия, Туркия, Венгрия, Швейцария ва Чехиянинг мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, юқори даражадаги ташрифларни фаоллаштириш, мамлакатларимиз ва минтақаларимиз ўртасида ҳамкорлик учун улкан, аммо фойдаланилмаган салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Шунингдек, бўлажак мулоқотлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашилди.