DataVolt компанияси Бош ижрочи директори бошчилигидаги делегация IT-Парк Узбекистан мажмуасига ташриф буюрди
2023-11-28 09:25:00 / Янгиликлар
27 ноябр куни Саудия Арабистони қироллигининг DataVolt компанияси Бош ижрочи директори Ражит Нанда бошчилигидаги делегация IТ-Парк Узбекистан мажмуасига ташриф буюрди.

Делегацияга Рақамли технологиялари вазири Шерзод Шерматов ҳамроҳлик қилиб, амалга оширилаётган лойиҳалар билан таништирди.
Бундан ташқари, ташриф чоғида Ўзбекистонда IТ-соҳасига берилаётган имконият ва имтиёзлар, IТ Парк ва Uzinfocom фаолияти билан таништирилди.
Шунингдек, IТ-таълим, IТ-хизматлар экспорти соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мавжуд имкониятларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.

