"Fadam Games" ташкилоти президенти билан учрашув
2025-02-25 10:15:00 / Янгиликлар

Даставвал, меҳмонларга юртимизда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш бўйича эришилаётган ютуқлар тўғрисида маълумот берилди.
Тадбир давомида мазкур ташкилот билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, FADAM (Африка жанг санъатлари фестивали) фестивалига 2017 йилда Доминик Саатенанг томонидан асос солинган. FADAM Африка қитъаси ёшларига ўз истеъдодларини намойиш этиш ва дунёнинг энг яхши спортчилари билан рақобатлашишга имкон бериш мақсадида ташкил этилган. У жанг санъатининг барча йўналишларини битта халқаро тадбирда бирлаштирган мусобақа ҳисобланади.
Учрашув якунида тажриба алмашиш ва ҳамкорлик алоқаларни янада яхшилаш бўйича келишиб олинди.