Томорқачиликда Фарғона тажрибаси барча маҳаллаларда оммалаштирилади
2025-02-20 09:50:00 / Янгиликлар
Қувасой шаҳридаги "Арсиф" маҳалла фуқаролар йиғинида “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш чора-тадбирлари” бўйича Республика кўргазмали амалий семинари якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Махкамова ўз маърузаларида аҳоли томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш ва даромадларини ошириш борасидаги ижобий тажрибаларни кенг оммалаштиришда, пировард натижада юртдошларимиз турмуш даражасини, ушбу жараёнда хотин-қизларнинг иштироки янада яхшиланишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, сўз олганлар тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида Фарғона вилоятида амалга оширилаётган илғор тажрибалар билан семинар иштирокчиларини таништириш ҳамда уларнинг билим ва кўникмаларини оширишдан иборат эканлиги айтиб ўтилди.