Самарқандда “Туркий дунё шаҳарсозлик қурултойи” бўлиб ўтмоқда
2025-02-19 14:30:00 / Янгиликлар

Мазкур нуфузли анжуман “Туркий дунё муҳандислари ва архитекторлар иттифоқи” ташаббуси билан ташкил этилган. Унинг асосий мақсади эса туркий давлатлар ўртасида шаҳарсозлик, меъморчилик ва қурилиш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Савдо-саноат палатаси вакиллари, шунингдек, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлардан юқори мартабали меҳмонлар иштирок этмоқда.
Мазкур анжуман туркий давлатлар ўртасида илмий, технологик ва амалий тажриба алмашинувини кучайтириш, шунингдек, минтақавий шаҳарсозлик лойиҳаларини ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.