Оила ва хотин-қизлар қўмитасида қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда амалий семинар ўтказилди.
2025-02-18 12:15:00 / Янгиликлар

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси масъул ходими Шаҳобиддин Каримов, “YUNIKON” МЧЖ Тошкент шаҳар филиали директори М.Рахимбердиэвлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 10 февралдаги ПФ – 6166-сон Фармони ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги ПҚ – 5132-сон Қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда ижро интизомини самарали ташкил этиш, топшириқлар ижросини ўз вақтида ва тўлақонли амалга ошириш, шунингдек, “Ijro.gov.uz”, “EDO.uz” тизимига киритилган ўзгартиришлар ҳақида тизим ходимларига батафсил маълумот берилди.