Иқлим ўзгариши шароитида экологик ташаббуслар ва миграция муаммолари муҳокама қилинди
2025-02-18 09:45:00 / Янгиликлар

Музокараларда иқлим ўзгариши шароитида асосий экологик ташаббуслар ва миграция муаммолари муҳокама қилинди.
Учрашувда иқлим ўзгариши шароитида инсонларнинг фаоллигини ошириш бўйича “Ипак йўли декларацияси”ни қабул қилиш ташаббуси муҳокамасига асосий эътибор қаратилди. Ҳужжатни 2025 йил 4–5 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Биринчи Самарқанд иқлим форуми доирасида тасдиқлаш таклиф қилинмоқда.
Вазир ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун иқлим ўзгариши шароитида тоғли ҳудудларда миграция муаммоларини ўрганиш, ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш ва Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқлим конференциясида тақдим этилиши режалаштирилган Ҳудудий яшил ривожланиш концепциясига ҳисса қўшишни таклиф қилди.
Учрашув якунида томонлар “Мослашув миллий режасини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва иқлим ўзгариши оқибатида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ва жазирама тўлқинларининг мигрантлар саломатлигига таъсирини баҳолаш” қўшма лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режасини имзолашди.
2025 йилнинг февралидан 2026 йилнинг майигача амалга ошириладиган лойиҳанинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
— миграция, экология ва иқлим ўзгариши бўйича икки томонлама брифинглар ўтказиш;
— Ўзбекистоннинг миллий қонунлари, меъёрий ҳужжатлари, стратегия ва режаларини хариталаш ва таҳлил қилиш;
— Ҳароратнинг кўтарилиши ва жазирама тўлқинларининг мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари саломатлигига таъсири бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
— Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатишга қаратилган бошқа тадбирлар.
Учрашув халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва иқлим ўзгариши натижасида юзага келган экологик ва миграция муаммоларини ҳал этишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.