Хориж тажрибаси коллаборацияси: аниқ мақсад ва амалий натижа сари
2023-11-20 10:35:00 / Янгиликлар

Шунинг учун ҳамма даврда давлат ушбу соҳа ривожи учун доим масъул ва ғамхўр бўлган. Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас.
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Европа Иттифоқининг Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва соҳа бўйича билимларни ошириш (ASK Facility) дастури раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси - Адриан Нил билан ташкил этилган учрашувда айни масалаларга эътибор қаратилди.
Дастур раҳбари вазирга тақдимот ўтказар экан, уни йўналишлар кесимидаги таҳлилларини баён қилди. Даставвал 2024-2026 йилларга мўлжалланган бюджетни қўллаб-қувватлаш лойихаси бўйича кутилаётган кўрсаткичлар муҳокамаси бўлиб ўтди.
Шундан сўнг, давлат молиясини бошқариш йўналишидаги таклифларга ўтилди. Таъкидлаш ўринлики, бу ҳар бир молия йилида бюджет томонидан ажратилган маблағларнинг тўғри тасарруф этилиши билан боғлиқ. Ҳар бир сўм ўз манзили ва тизим тараққиёти учун ишламоғи керак.
Дастурий бюджетлашни жорий қилиш ва ички аудит тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича фикр юритилар экан, бу соҳадаги шаффофлик ва очиқликни таъмин этиши билан аҳамиятли бўлиши қайд этилди.
Бунинг учун эса агро тармоқда илм-фан, илмий тадқиқотлар ва инновацияларни жорий этилишига жиддий ёндошмоқ жоиз. Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалигининг бирон тармоғи мана шу кўрсаткичларсиз олдинга силжий олмаслигига урғу бериб, бу борадаги имкониятларни етарлича ишга солинмаганлигини айтиб ўтди ни такомиллаштириш;
Йиғилишда иқлим ўзгариши ва унинг салбий оқибатларини олдини олиш; Қишлоқ хўжалигида озиқ-овқат хавфсизлиги каби бир қатор масалалар ҳам муҳокама марказида бўлди.
Айтиш керакки, Ўзбекистон минтақада агросалоҳияти етук мамлакат. Буни кўз-кўз қилиб эмас, соҳа эртаси, юрт ривожи, аҳоли маъмурлиги учун фойдаланиш манбасига айлантириш лозим.
Вазир ўз навбатида мазкур лойиҳалар тақдимоти билан танишар экан, улардаги агротармоқ ривожи учун наф келтиргани ва ёки асослантирилган фойдали жиҳатларини сўради. А.Нил бу жараён узлуксиз тарзда бўлиши, ҳар бир тақдимот ўз ичига аниқ ҳисоб-китобларни олгани ва манфаатли эканини қайд этди.
Муҳокама, мунозара ҳамда ўзига хос тортишувлар ҳам бўлиб ўтди. Бу ижобий маънодаги фикр алмашиш бўлиб, соҳа тараққиётига хизмат қилувчи ишни тўғри ташкил қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Бу борада вазирликнинг ҳам ўз стартегияси бўлиши, органик озиқ-овқатдан ташқари, маҳсулотни далада татиб кўриш, харидни ҳам шу ернинг ўзида амалга ошириш имконини берувчи лойиҳаларни ишлаб чиқишга бу каби йиғилишлар замин яратиши таъкидланди.


