Германия банки ўқув марказлари модеринизациясига грант маблағлари ажратади
2023-11-20 09:45:00 / Янгиликлар

Унда Германия Федератив Республикаси ҳамда Германиянинг KfW тараққиёт банки расмий вакиллари, юқори мартабали экспертлари ва кўплаб соҳага доир маҳаллий мутахассислар иштирок этишди.
Ушбу келишувдан кўзланган асосий мақсад, касб-ҳунарга ўқитиш тизимини янада ислоҳ қилиш ҳисобланади.
Лойиҳа доирасида вазирлик тизимидаги ўқитиш марказларини меҳнат бозори талабларига мос ҳолда иш берувчиларнинг таклифига кўра, дуал таълим шаклида, моддий-техникавий ва методологик жиҳатдан модернизация қилиш кўзда тутилган.
Битимга мувофиқ касб-ҳунарга ўқитиш соҳаси ривожи учун 16 миллион евро миқдорида грант ажратилади.
Шундан 14 миллион евро Вазирлик тизимидаги 7 та ўқув марказларини моддий-техникавий ва методологик жиҳатдан модернизация қилиш учун, қолган 2 миллион евро эса лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун сарфланади.
Юқори савияда ўтган тадбирда келгусида ушбу соҳани янада ривожлантириш, аҳолини замонавий касбий кўникмаларини мустаҳкамлаш, ишчи кучи сифати ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига тўхталиб ўтилди.


