Буюк ипак йўли махсус саноат технопарки қурилиши жараёнлари бошланди
2025-02-14 11:20:00 / Янгиликлар

У ерда электротехника, тўқимачилик, қурилиш материаллари, фармацевтика каби йўналишларда 100 га яқин корхона жойлаштирилади. 12 минг нафардан зиёд янги иш ўринлари яратилиши, йиллига ўртача 120 миллион доллар экспорт, 80 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Лойиҳани қурилиш ишлари икки босқичда амалга оширилади. Жорий йилнинг январь ойидан ҳудудда 2 қаватли кўргазма маркази, 3 қаватли офис, логистика маркази, кичик музлатгич, трансформатор ишлаб чиқариш бинолари 13 гектар ер майдонида қурилиш ишлари бошланган.
Куни кеча Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев мазкур манзилда бўлиб, ҳудудда олиб борилиши белгиланган ишларни ўрганди. Шунингдек, махсус саноат зонасининг бош режаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан тўлиқ таминлаш бўйича топшириқлар берилди.