Саудия Арабистони Қироллигининг Жидда шаҳрида Ислом дунёси Маданият вазирларининг 13-йиғилиши бўлиб ўтмоқда
2025-02-13 09:30:00 / Янгиликлар

Шунингдек, ICESCOнинг нафақат таълим, фан ва маданият соҳаларидаги улкан лойиҳалари, балки экология, сунъий интеллект ҳамда замонавий технологиялар соҳасида ҳам илғор ташаббусларни илгари сураётганини эътироф этди.
Конференция доирасида Ўзбекистон томони қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:
ICESCOга аъзо давлатларнинг маданият вазирларини Ўзбекистонга ташриф буюришга ва амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишишга таклиф этиш.
Ўзбекистондаги Ислом сивилизатсияси марказида исломий қўлёзмаларни ўрганиш ва сақлашга кўмаклашиш мақсадида ICESCOнинг минтақавий марказини очиш.
ICESCO штаб-квартирасида ўзбек олимларининг илмий меросига бағишланган ислом дунёси олимлари конференсиясини ташкил этиш.
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков сўз якунида конференсия ташкилотчиларига миннатдорлик билдириб, ICESCO Маданият вазирлари кенгашининг 13-сессиясига муваффақият тилади.