Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлиги: олий таълимда янги имкониятлар
2025-02-13 09:20:00 / Янгиликлар

Олган Бекарнинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан хайрлашув суҳбати шаклида ўтган мазкур мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги олий таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорлик натижалари муҳокама қилинди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия муносабатлари янги босқичга чиқиб, бир қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилди. Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилиниб, мазкур таълим маскани туркий халқларнинг маънавий ва илмий ривожига ҳисса қўшиши кутиляпти. Шунингдек, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида Юнус Эмре маданият маркази филиали очиш борасида келишувга эришилиб, Англашув меморандуми имзоланди.
Учрашув чоғида олий ва профессионал таълим ҳамда илм-фан соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, янги ташаббусларни амалга ошириш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва уларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган саъй-ҳаракатлар давом эттирилади.


